Матбуот маркази

Sputnik матбуот марказида Россиянинг қўшни давлатлар билан ҳамкорлиги муҳокама қилинади

Тадбир Москва – Минск – Нурcултон – Ереван – Тошкент – Тбилиси видеокўприги шаклида ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Sputnik мультимедиа матбуот марказида Россиянинг яқин хорижий давлатлари билан ҳамкорлиги масаласи муҳокама қилинади.
Маърузачи сифатида Россия Федерациясининг Федерация Кенгаши Халқаро ишлар қўмитаси раиси ўринбосари Владимир Джабаров иштирок этади.
Москва – Минск – Нурсултон – Ереван – Тошкент – Тбилиси видеокўпригидаги тадбир 7 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади.
Россиянинг қўшни давлатлар билан ҳамкорлигидан ташқари, иштирокчилар эътибори халқаро кун тартибдаги долзарб масалаларга қаратилади.