Ўзбекистон ТДТ билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиради

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ТДТ бош котиби билан учрашувда барқарор транспорт тизимини ривожлантириш ва халқаро форумга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) транспорт вазирларининг 8-йиғилиши доирасида Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ТДТ бош котиби Кубаничбек Омуралиев билан учрашди.
Учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ТДТга аъзо давлатлар ўртасида барқарор ўзаро боғланган транспорт тизимини яратиш муҳимлигини таъкидлашди.
Шунингдек, учрашувда 2025 йил 12 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳамда Туркий тилли давлатлар логистика марказлари ва юк ташувчилари альянси билан ҳамкорликда ташкил этиладиган Халқаро мултимодал ташувлар форумига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.
Учрашувда томонлар туркий тилли давлатлар транспорт идоралари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш тарафдори эканликларини тасдиқладилар.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда транспорт юкларини назорат қилиш жараёнлари ислоҳ қилинмоқда