ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Махсус операция ҳудудида иккита ер ости масжиди очилди, деб хабар берди Татаристон Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси (ДУМ РТ) матбуот хизмати.
“ДУМ РТ диний етакчилари махсус операция зонасига навбатдаги ташрифни амалга оширди. Улар "Алга" батальонининг 72-бригадаси ва "Батыр" батальонининг 35-бригадаси учун инсонпарварлик ёрдами олиб боришди. Ташриф чоғида иккита ер ости масжиди очилди. Улардан бири 100 метр чуқурликда жойлашган бўлиб, у 10 кишини сиғдира олади. Ҳар икки масжид ҳам фронтда жойлашган”, — дейилади хабарда.
Мусулмон ташкилотининг қайд этишича, бригада қўмондонлиги, Татаристон Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси (ДУМ РТ) батальонларининг ҳарбий имомлари Руслан Агмалов ва Муҳаммад Хайруллаевлар ҳамда оддий аскарлар ушбу масжидларни барпо этиш ташаббускори бўлган.
В зоне СВО открыли подземную мечеть на глубине 100 метров
© ДУМ Республики Татарстан
2025 йил бошида Татаристон муфтийси Комил Самигуллин "Батыр" батальони аскарлари учун блиндаж масжиди очган эди. Апрель ойида 90-танк дивизиясининг 80-полкида ҳам худди шундай масжид очилди. Татаристон муфтийсининг ташаббуси ва фуқаролар хайрия маблағлари ҳисобидан эвазига сотиб олинган ва таъмирланган учта кўчма масжид ҳам махсус операция зонасидаги "Батыр", "Алга" ва "Тимер" батальонларига юборилган эди.