ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Марказий Осиё давлатларининг сув ва энергетика соҳасида ҳамкорлиги мавзусида Тошкент-Остона видеоконференция бўлиб ўтади.
Анжуман Sputnik матбуот марказида 2025 йил 2 октябрь Тошкент вақти билан 14:00 да бошланади. Унда қуйидаги мутахассислар иштирок этади.
Тошкентдан:
Андрей ПEТРОВ, Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари;
Ўткур ТОЖИЕВ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти етакчи илмий ходими.
Остонадан:
Дониёр САГАДИЕВ, Қозоғистон Республикаси Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги вакили.
2025 йил сентябрь ойида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида сув-энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича муҳим протокол имзоланган эди. Ҳужжат томонларнинг минтақада 2026 йилгача сув-энергетика балансини шакллантириш бўйича келишувларини расмийлаштиради.
Анжуманда муҳокама қилинадиган мавзулар
Бугунги кунда сув-энергетика ресурслари соҳасидаги ҳамкорлик қандай тузилган, минтақанинг долзарб муаммолари ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда қандай янги истиқбол ва йўналишлар очилмоқда?
Анжуманга журналистлар таклиф этилади
Анжуманга журналистлар таклиф этилади
Рўйхатдан ўтиш учун:
+998971907178
️ Телеграм: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери - Алишер Акимбаев.