Иордания компанияси Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириши мумкин

Инвестициялар вазирлигида Яқин Шарқнинг йирик фармацевтика ишлаб чиқарувчиси билан учрашувда Ўзбекистонда маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Иорданиянинг "Dar Al-Dawa" компанияси бош ижрочи директори Халед Харб билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, илғор технологияларни жалб этиш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Алоҳида эътибор Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва замонавий сифат стандартларини жорий этиш масалаларига қаратилди.
"Dar Al-Dawa Development & Investment Co. Ltd" 1975 йилда ташкил этилган бўлиб, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасидаги энг йирик фармацевтика ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Компаниянинг бош офиси Амман шаҳрида жойлашган бўлиб, маҳсулотлари дунёнинг 40 тадан ортиқ мамлакатларига экспорт қилинади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ: Дори воситаларининг умумий бозорини ривожлантириш концепцияси нимани назарда тутади