Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиқди

Ўзбекистон президенти 29 сентябрдан қисқа муддатли меҳнат таътилида бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 29 сентябрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди", - дейилади хабарда.
Президент охирги марта январда қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди.