Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК Кенгаши мажлиси: интеграция стратегияси ва тариф масалалари муҳокама этилди

Мажлисда интеграция стратегияси, божхона ва тариф масалалари, шунингдек, ички бозорни ҳимоя қилиш чоралари муҳокама этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия Федерацияси ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилиш иштирокчилари Евроосиё иқтисодий интеграциясини 2025 йилгача ривожлантириш стратегиясини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕООИ) жорий кун тартибидаги асосий масалаларни кўриб чиқди.
Иштирокчилар қатор йўналишларда эришилган натижаларни қайд этиб, қўшма лойиҳалар самарадорлигини ошириш учун аъзо давлатлар саъй-ҳаракатларини янада мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидладилар.
Шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги жавобгарлик ва санитария-фитосанитария чораларини уйғунлаштириш мавзуси атрофлича кўриб чиқилди.
Норма ва тартиб-таомилларни қўллашда ягона ёндашув муҳимлиги қайд этилди, бу интеграция иштирокчилари ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ва бизнес юритиш учун қулай шароитлар яратиш имконини беради.
Учрашувда божхона ва тарифларга оид масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди ҳамда саноатни қўллаб-қувватлаш ва ички бозорни ҳимоя қилишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашувда ЕОИИ га аъзо давлатларнинг интеграцияни чуқурлаштириш ва иқтисодий ривожланишнинг асосий йўналишлари бўйича келишилган қарорларни ишлаб чиқишга содиқлиги тасдиқланди.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК ва АСЕАН 2030 йилгача ҳамкорлик режасини тасдиқлади