https://sputniknews.uz/20250929/eec-integratsiya-tarif-muhokama-52342084.html
ЕИК Кенгаши мажлиси: интеграция стратегияси ва тариф масалалари муҳокама этилди
ЕИК Кенгаши мажлиси: интеграция стратегияси ва тариф масалалари муҳокама этилди
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши мажлисида интеграция стратегияси, божхона ва тариф масалалари ҳамда ички бозорни ҳимоя қилиш чоралари кўриб чиқилди.
2025-09-29T17:44+0500
2025-09-29T17:44+0500
2025-09-29T17:44+0500
ўзбекистон ва еоии
иқтисод
ҳамкорлик
еоии
еик
божхона
божхона божи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/1d/52341077_0:236:1149:882_1920x0_80_0_0_db37f5bd78944a43cd43b19b86b2e53d.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия Федерацияси ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.Йиғилиш иштирокчилари Евроосиё иқтисодий интеграциясини 2025 йилгача ривожлантириш стратегиясини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕООИ) жорий кун тартибидаги асосий масалаларни кўриб чиқди. Шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги жавобгарлик ва санитария-фитосанитария чораларини уйғунлаштириш мавзуси атрофлича кўриб чиқилди. Норма ва тартиб-таомилларни қўллашда ягона ёндашув муҳимлиги қайд этилди, бу интеграция иштирокчилари ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ва бизнес юритиш учун қулай шароитлар яратиш имконини беради. Учрашувда ЕОИИ га аъзо давлатларнинг интеграцияни чуқурлаштириш ва иқтисодий ривожланишнинг асосий йўналишлари бўйича келишилган қарорларни ишлаб чиқишга содиқлиги тасдиқланди.Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.
https://sputniknews.uz/20250927/eik-asean-yil-hamkorlik-reja-52297524.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/1d/52341077_0:171:985:910_1920x0_80_0_0_871c578268dfca4d41b1135a48e56525.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
евроосиё иқтисодий комиссияси, еоии кенгаши мажлиси, иқтисодий интеграция стратегияси 2025, божхона ва тариф масалалари, техник тартибга солиш, санитария стандартлари, саноатни қўллаб-қувватлаш, ички бозорни ҳимоя қилиш, еоии аъзо давлатлари, қўшма лойиҳалар самарадорлиги
евроосиё иқтисодий комиссияси, еоии кенгаши мажлиси, иқтисодий интеграция стратегияси 2025, божхона ва тариф масалалари, техник тартибга солиш, санитария стандартлари, саноатни қўллаб-қувватлаш, ички бозорни ҳимоя қилиш, еоии аъзо давлатлари, қўшма лойиҳалар самарадорлиги
ЕИК Кенгаши мажлиси: интеграция стратегияси ва тариф масалалари муҳокама этилди
Мажлисда интеграция стратегияси, божхона ва тариф масалалари, шунингдек, ички бозорни ҳимоя қилиш чоралари муҳокама этилди.
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия Федерацияси ҳукумати матбуот хизмати
хабар берди.
Йиғилиш иштирокчилари Евроосиё иқтисодий интеграциясини 2025 йилгача ривожлантириш стратегиясини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕООИ) жорий кун тартибидаги асосий масалаларни кўриб чиқди.
Иштирокчилар қатор йўналишларда эришилган натижаларни қайд этиб, қўшма лойиҳалар самарадорлигини ошириш учун аъзо давлатлар саъй-ҳаракатларини янада мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидладилар.
Шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги жавобгарлик ва санитария-фитосанитария чораларини уйғунлаштириш мавзуси атрофлича кўриб чиқилди.
Норма ва тартиб-таомилларни қўллашда ягона ёндашув муҳимлиги қайд этилди, бу интеграция иштирокчилари ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ва бизнес юритиш учун қулай шароитлар яратиш имконини беради.
Учрашувда божхона ва тарифларга оид масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди ҳамда саноатни қўллаб-қувватлаш ва ички бозорни ҳимоя қилишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашувда ЕОИИ га аъзо давлатларнинг интеграцияни чуқурлаштириш ва иқтисодий ривожланишнинг асосий йўналишлари бўйича келишилган қарорларни ишлаб чиқишга содиқлиги тасдиқланди.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.