Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина бир кунда 1500 нафарга яқин аскарини йўқотди

Ўтган ҳафта давомида Украина Қуролли кучлари жами 10585 нафаргача аскарини йўқотган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Украина армияси бир кун ичида 1430 нафаргача аскарини йўқотди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

"Йўқотишлар "Шимол" кучлар масъулияти зонасида 180 дан ортиқ, "Ғарб" кучлар масъулияти ҳудудида - 220 дан ортиқ, "Марказ" кучларининг операциялари ҳудудида — 500 тагача, "Жануб" кучлари масъулияти ҳудудида 175 гача тўғри келди", - дейилади хабарда.

Шунингдек, "Жануб" гуруҳи Клебан-Бик сув омбори ҳудудидаги 1,1 кв.км ортиқ ҳудудни озод қилинди ,"Шарқ" секторида Степовое, "Ғарб" қўшинлари Дериловао аҳоли пунктларини озод қилишди.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада Украина Қуролли кучлари жами 10585 нафаргача аскарини йўқотган.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина қуйидагилардан маҳрум бўлди: 667 та самолёт, 283 та вертолёт, 86 900 та учувчисиз аппаратлар, 631 та зенит-ракета комплекслари, 25 261 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1592 кўп ракетали тизимлар жанговар машиналар, 29 985 та дала артиллерияси ва миномётлари, 42 715 та махсус ҳарбий техника.