Эртага Молдовада энг нопок парламент сайловлари бўлиб ўтади

Молдова ҳукумати ушбу сайловларда фирибгарликнинг барча услубларидан фойдаланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Эртага 28 сентябрь куни Молдовада энг нопок парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россиянинг Кишинёвдаги элчиси Олег Озеров маълум қилди.
"Мен демократия намуналари ҳисобланган Франция ва Англия каби кўплаб мамлакатларда ишладим ва яшадим. У ерда ҳам сайловдан олдин жуда “ифлос” ҳужумлар бўларди, бироқ Молдова сайлов кампаниясидаги ёлғон, туҳмат ва фактларни бузиб кўрсатиш даражаси мени ҳайратда қолдирди", - деди у.
Сайловолди воқеалар
Молдова парламенти сайловлари олдидан ўтказилган умумхалқ сўровлари президент Майя Сандунинг ҳукумрон партияси “PAS”нинг рейтинги кескин тушиб кетганини кўрсатди. Бир вақтнинг ўзида “Ватанпарварлар блоки” ва бошқа мухолифат партиялар рейтинги тобора ўсиб бораётган эди.

Ҳатто бир вақтлар Молдова банкларидан $1 млд. ўғирлаб чет элга қочиб кетган собиқ депутат, олигарх ва жиноятчи Владимир Плахотнюкнинг, сайловлар олдидан Молдовага "экстрадиция" қилиниши ҳам — ҳукумрон партиянинг обрўсини ошира олмади.

Парламентские выборы в Молдове

Шундан сўнг ҳукумат мухолиф томондаги барча овозлар сонини чеклаш чораларини кўрди:

Июнь ойида Молдова Конституцияси ва халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда, сайловларга бир йилдан кам вақт қолганда сиёсий партияларни сайловдан четлатишни имконини берувчи қонун қабул қилинди.
Август ойида Гагаузия ўлкаси етакчиси, мухолифатнинг энг фаол вакилларидан бири Евгения Гуцул ўйлаб топилга баҳоналар билан 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Сайловдан 2 кун олдин МСК “Молдова юраги” мухолифат партиясини сайловлардан четлатди.
Сайловдан 1 кун олдин мухолифатдаги Moldova Mare (Буюк Молдова) партияси сайловлардан четлаштирилди. Ушбу партия парламентда камида 7та ўринни қўлга киритиши мумкин эди.
Днестрбўйи ўлкаси (амалдаги ҳукуматни хуш кўрмайди) аҳолиси учун бу сафар сайлов участкалари сони 3 баравар қисқартирилди (атиги 12та).
Сайловдан бир кун олдин эса Днестр дарёси устидаги пиёдалар кўприги ёпиб қўйилди. Аҳоли одатда, ушбу кўприкдан ўтиб дарёнинг нариги қирғида жойлашган Резина шаҳарчасига бориб овоз берарди.
Жуда кўп журналистлар ва кузатувчиларга мамлакат ҳудудига киритилмади.
21 нафар хорижлик кузатувчилар, жумладан, Россия, Арманистон, Беларус ва Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга киритилмади, деб хабар қилди Россия нашрлари.
Молдова нашрлари эса дунёнинг 50 давлатидан 120 нафар кузатувчиларга киришга рухсат берилмаганини ёзмоқда.

Бюллетенлар сони ва уларни тарқатиш географияси

Молдовада жами 2,4 миллион аҳоли яшайди, сайловчилар рўйхатидан ўтганлар сони эса 3,3 млн киши (хориждагилар билан). Чоп этилган бюллетенлар сони эса 3,6 млндан ортиқ.
Парламентские выборы в Молдове
Буни Молдова ҳукуматининг сайловларни қалбакилаштиришга тайёргарлик кўриши деб баҳолаш мумкин. Қалбакилаштириш асосан ЕИдаги диаспоралар овози ҳисобидан амалга оширилади, - дейди Молдованинг “Ғалаба” блоки раҳбари Алексей Петрович.

Россияда 300 мингдан 500 минггача Молдова фуқаролари яшайди. Улар учун атиги 2та сайлов участкаси очилган. У ерда 10 минг киши овоз бериши мумкин.

Лекин Италия, Германия, Франция ва Англияда молдованлар сони нисбатан кам бўлишига қарамасдан уларнинг ҳар бирида 20 тадан 30 тагача сайлов участкалари очилган.

Европача “демократия”

Европа Иттифоқи бутун дунёдаги ривожланаётган давлатларга демократия ўргатишга ҳаракат қилади. Лекин уларнинг Молдова сайловларида қилаётган ишларини қандай баҳолаш мумкин?
17 сентябрь куни Молдовага ЕИ раҳбарларидан иборат 60 дан ортиқ хорижий делегация келди. Булар Германия, Франция ва Полша раҳбарлари бўлиб, улар президент Сандуни қўллаб-қувватлашини билдирган ва Кишинёв учун ЕИнинг эшиклари очиқ эканини эълон қилди.
Лекин бироз олдинроқ, Европарламентнинг руминиялик депутати Зигфрид Мурешан фақат амалдаги (европага хайрихоҳ) ҳукумат сақланиб қолсагина ЕИ Молдовага молиявий ёрдамини давом эттиришини маълум қилган эди. У шунингдек агар ҳукмрон PAS сайловларда ютқизса, ёрдамни тўхтатиш билан таҳдид қилган эди.
ЕХҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Молдова сайловларига Россиядан бирорта ҳам кузатувчига рухсат бермади, гарчи Россия ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлсада.

Шу муносабат билан Россия Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова Путин билан суҳбатда ушбу ташкилотдан чиқишни таклиф қилди. Президент "ўйлаб кўришни" ваъда берди.