Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК ва АСЕАН 2030 йилгача ҳамкорлик режасини тасдиқлади

Ҳамкорлик йўналишлари инновацион тараққиёт, рақамли иқтисодиёт, саноат ва агросаноат комплекслари, молия бозори, рақобат ва илмий-тадқиқот фаолияти каби соҳаларни қамраб олади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳамда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) 2026–2030 йилларга мўлжалланган янги Ҳамкорлик дастурини тасдиқлади. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, мазкур келишув Куала-Лумпурда ўтказилган иқтисодиёт вазирлари маслаҳат учрашувида томонларнинг ўзаро таклифи асосида имзоланган. Бу ҳужжат ЕИК ва АСЕАН ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича мавжуд меморандумининг давомидир, дейилади хабарда.
Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари қуйидаги янги дастурларни назарда тутади:
Евросиё иқтисодий йўли – 2030/2045 декларацияси ҳамда АСЕАН – 2045 концепциясидаги устувор йўналишларга мувофиқ тарзда ишлаб чиқиш;
Инновацион тараққиёт, рақамли иқтисодиёт, саноат ва агросаноат комплекслари, молия бозори, рақобат ва илмий-тадқиқот фаолияти каби янги соҳаларни қамраб олиш;
Ҳар иккала минтақанинг ишбилармон доиралари иштирокидаги анжуман ва кўргазмалар, шунингдек, “ЕОИИ–АСЕАН кунлари” каби позицион тадбирларни ўтказиш.
Шунингдек, музокаралар чоғида озиқ-овқат хавфсизлиги, барқарор энергетика, инфратузилма, айланма иқтисодиёт, интеллектуал мулк, истеъмолчилар ҳуқуқлари каби соҳаларда ҳам ҳамкорлик қилиш динамикаси муҳокама қилинган.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, “ЕОИИ кунлари” илк бор 2023 йилда АСЕАН қароргоҳида ўтказилган ва уни ЕОИИ давлатлари расман қўллаб-қувватлаган. Янги дастур орқали эса ана шу мулоқот анъаналарини янада ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо айланмаси – инфографика