ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Қозоғистон бош вазири ўринбосари Ермек Кошербаев ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
"Давлат раҳбарининг фармони билан Ермек Беделбаевич Кошербаев Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири этиб тайинланди, у аввалги лавозимидан озод этилди", - дейилади хабарда.
Ермек Кошербаев бош вазир ўринбосари лавозимида 2025 йил февралидан бери ишлаб келаётган эди. Бунгача у Шарқий Қозоғистон ҳокими, Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси, ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келган Мурат Нуртлеу лавозимидан озод этилиб, президентнинг халқаро инвестиция ва савдо ҳамкорлиги бўйича ёрдамчиси этиб тайинланди.