Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК ҳуқуқий асосларни ислоҳ қилиш устида ишламоқда

Комиссия томонидан ҳуқуқий норматив ҳужжатлардан ташқари ишчи гуруҳ таркиби масаласини ҳам кўриб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) битимларининг ҳуқуқий жиҳатларини такомиллаштиришга бағишланган мажлис ўтказилди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комисссияси (ЕИК) матбуот химзати хабар берди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг иккинчи ярмида ташкилотда муҳим норматив ўзгаришлар киритилиши режалаштирилган бўлиб, улар қуйидаги йўналишларга тааллуқлидир:
техник регламентлар ва стандартар тизими;
рақобат қонунчилиги;
давлат харидлари тартиби;
битимга қўшимча “Протоколлар” асосида келадиган норматив ўзгартиришлар.
Шунингдек, комиссия битимга аъзо давлатларда ҳуқуқий ва кадрлар билан боғлиқ янгиланишлар сабаб, ишчи гуруҳ таркибини ҳам қайта кўриб чиқмоқчи эканлигини билдирди.
Мажлис раиси – ЕИКнинг интеграция ва макроиқтисодиёт бўйича вазири Данияр Иманалиев 2014 йилги ЕОИИ битими талабларининг янгиланиши зарурлиги алоҳида қайд этган.
Маълумот учун: Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартнома қоидаларини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳи 2016 йилда ташкил этилган. Ушбу гуруҳ Иттифоқ давлатлари ва Комиссиянинг шартномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқиш, унинг қоидаларини такомиллаштириш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқиш ва уни ўзгартириш тўғрисидаги халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида тузилган.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва Ўзбекистон экспертлари ягона биржа нарх индикатори тизимини яратмоқда