Андижон ҳокими Хитой компанияси билан 200 млн долларлик лойиҳани муҳокама қилди

Андижон вилояти ҳокими Хитойнинг "Yunnan Construction Investment Group Co" компанияси билан 200 миллион долларлик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитойнинг "Yunnan Construction Investment Group Co" компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар чоғида компания томонидан Бобур (Янги Андижон) шаҳри, Андижон туманидаги "Ипак йўли" ҳамда Пахтаобод туманидаги тўқимачилик эркин иқтисодий зоналарида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Лойиҳаларнинг умумий қиймати 200 млн доллар бўлиб, 2025–2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Улар доирасида коммуникация тармоқларини молиялаштириш ва қуриш ишлари назарда тутилган.
"Yunnan Construction Investment Group Co" раҳбарияти мазкур лойиҳалар белгиланган тартиб ва муддатларда тўлиқ якунланишини таъкидлади.
Хитой компанияси билан конларни ўзлаштириш соҳасида меморандум имзоланди