Ўзбекистонлик пара сузувчи жаҳон чемпионатида илк бор олтин медалга сазовор бўлди

Егор Болотов 100 метрга чалқанча сузиш дастурида жаҳон чемпионига айланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Сингапур мезбонлик қилган пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Егор Болотов олтин медалга эга чиқди. Бу ҳақда Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
S13 тоифасидаги баҳсларда иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчи 100 метр масофага чалқанча сузиш дастурида 58.97 сонияда марра чизиғига етиб борди. Бу натижа билан барча рақибларидан устун келди ва терма жамоа ҳисобига иккинчи медални тақдим этди.
Егор Болотов пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган илк ўзбекистонлик эркак спортчи бўлди.
Егор кеча 100 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсларида бронза медалига эга чиққанди.
Спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида Айтжан Халмаханов олтин медални қўлга киритди