Қирғизистон парламенти Марказий Осиё ва Хитой дўстлик шартномасини маъқуллади

Шартномада давлатлар ўзаро муносабатларни тенг ҳуқуқлилик, куч ишлатмаслик, ички ишларга аралашмаслик ва суверенитетни ҳурмат қилиш асосида ривожлантириши белгилаб қўйилган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Қирғизистон Жогоргу Кенеши "Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги" қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда мамлакат парламенти матбуот хизмати хабар берди.
Шартномада иқтисодиёт, инвестициялар, транспорт ва энергетика, таълим, маданият ва соғлиқни сақлашгача бўлган ҳамкорликни белгилайди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, туризм ва спортни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.
Ҳужжатда хавфсизлик масалаларига алоҳида ўрин берилган бўлиб, терроризм, экстремизм, сепаратизм ва трансмиллий жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш ҳамда халқаро ташкилотларда, жумладан БМТда ҳаракатларни мувофиқлаштириш назарда тутилган.
Шартнома 2025 йил 17 июнь куни Остона шаҳрида "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммити доирасида имзоланган.
Тожикистон МОда дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолади