"Air Products" билан экологик ёқилғи ва газлаштириш лойиҳалари келишилди

Нью-Йоркда бўлиб ўтган учрашувда Шавкат Мирзиёев ва "Air Products" компанияси раҳбарияти экологик ёқилғи, газлаштириш ва саноат газлари соҳасида янги лойиҳаларни муҳокама қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида "Air Products" компанияси бош ижрочи директори Эдуардо Менезес билан учрашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
"Air Products" саноат газларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ихтисослашган. Компаниянинг бозор капиталлашуви 63 миллиард АҚШ долларидан ортиқ. Ҳар йили дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида 200 миллион тонна саноат газларини ишлаб чиқаради ҳамда 750 га яқин ишлаб чиқариш объектларини бошқаради.
Ўзбекистонда юқори технологик саноат корхоналарини ташкил этишга фаол сармоя киритаётган етакчи халқаро компаниялардан бири билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Айни пайтда компаниянинг мамлакатимизга инвестициялари 1 миллиард доллардан ошди. "GTL" заводида саноат газларини қайта ишлаш, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида водород, "Навоийзот"да суюқ карбонат ангидрид ишлаб чиқариш, Шокли музлатиш марказини ташкил этиш каби лойиҳалар амалга оширилди.
Президент Узбекистана встретился с генеральным директором "Air Products"
Бухорода газ-кимё мажмуасини барпо этиш, кўмирни газлаштириш, экологик тоза авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича келишувларга эришилди.
Учрашув якунида кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишилди.
Ўзбекистонда 7 ойда қанча кўмир, нефть ва газ ишлаб чиқарилди?