Ўзбекистон XIV Москва халқаро кинофестивалида иштирок этмоқда

36 та мамлакатдан 800 тадан ортиқ ариза келиб тушган XIV “Будем жить” кинофестивалида танлов дастурига 9 та мамлакат қаторида Ўзбекистон фильми ҳам киритилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. "Октябрь" кино марказида "Будем жить" XIV Москва халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
2025 йилда фестиваль Ватан ҳимоячилари йили ва Буюк Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган бўлиб, 28 сентябргача давом этади.

Кинокўрик дастурига замонавий рус ва хориж режиссёрларининг асарлари киритилган. Фестивалда иштирок этиш учун 36 мамлакатдан 800 дан ортиқ ариза келиб тушди, улардан танлов дастурига 9 мамлакат, жумладан, Россия, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Болгария, Арманистон, АҚШ ва Хитойдан 39 та фильм танлаб олинди.

Кино намойишининг асосий мавзуси мотивацион кино бўлди. Фестиваль тадбирлари "Октябрь," "Синема Парк Мосфильм" кинотеатрлари, "Элдар" киномаркази, С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти, Кичик Ординкадаги театр ва Замонавий санъат институти арт-марказида бўлиб ўтади.
"Махтумқули Фироғий" Қозон кинофестивалида махсус соврин олди