ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва БРИКС доирасида тарихни сохталаштиришга қарши курашиш бўйича комиссия пайдо бўлиши мумкин. Бундай ташаббус билан Россия тинчлик жамғармаси чиққан.
Тегишли ғоя таклифи кўриб чиқиш учун Россия Ташқи ишлар вазирлигига юборилган.
“Биз БРИКС ва ЕОИИ фаолияти доирасида тарихни сохталаштиришга қарши курашиш бўйича қўшма халқаро эксперт-кузатув комиссиясини тузишни таклиф қиламиз. Унинг вазифаси тарихни бузиш, вандализм ва туҳматнинг ҳар бир янги фактини тезда ҳужжатлаштириш, унга ҳуқуқий баҳо бериш ва давлат даражасида қабул қилиш учун санкциялар чораси тўпламини шакллантириш”, - дея ҳужжатдан иқтибос келтиради РИА Новости.
Бундай комиссия фаолияти учун алоҳида йўналиш – Иккинчи жаҳон уруши тарихини, жумладан, қонунчилик воситалари билан бузиб кўрсатишга уринишларнинг олдини олиш.