Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Запорожьеда Украина бўлинмаларининг таъминоти тўсиб қўйилди

Украина Бош Разведка бошқармаси бўлинмалари қурол-аслаҳа ва сувсиз қолди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россия ҳаво-десант қўшинлари Украина Бош разведка бошқармаси бригадасининг моддий-техник таъминотини тўсиб қўйди, деди чақирув белгиси “Викинг” бўлган алоҳида махсус кучлар бўлинмаси қўмондони РИА Новостига.
"Биз уларнинг таъминотини бутунлай тўсиб қўйдик. Биздаги маълумотларга кўра, Украина разведка бошқармасининг 128-алоҳида ҳужум бригадаси жойлашган нуқталар, жойлар ва ҳудудлар тўлиқ изоляция қилинган. Энди ҳаммасини вақт ҳал қилади”, - деди “Викинг”.
Унинг қўшимча қилишича, Запорожье фрон чизиғи бўйлаб жойлашган Украина Бош Разведка бошқармаси бўлинмалари позицияларига икки ҳафта тўрт-бешта машина қурол-аслаҳа билан келган бўлса. Ҳозир уларни ҳар уч кунда фақат битта машина таъминламоқда, дея аниқлик киритди ҳарбий хизматчи.