ТОШКЕНТ, 20-сен – Sputnik. Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов учта фермер хўжалигининг пахта етиштириш майдонларини кўздан кечирди.
Мазкур хўжаликларда маҳаллий ва хорижий пахта навлари экилган бўлиб, икки фермер хўжалигида йиғим-терим ишлари тўлиқ машина ёрдамида олиб борилмоқда.
Мазкур хўжаликларда маҳаллий ва хорижий пахта навлари экилган бўлиб, икки фермер хўжалигида йиғим-терим ишлари тўлиқ машина ёрдамида олиб борилмоқда.
“Аламибек Темур” фермер хўжалиги
Бу хўжаликда маҳаллий “Андижон-35” навидаги пахта экилган. Ҳар бир гектаридан ўртача 60–65 центнер ҳосил олинмоқда. Вазир ҳосилдорликни ошириш учун десикация жараёнини ўз вақтида бажариш ва ҳосилни йўқотмасдан йиғиб олиш зарурлигини билдирган.
В Намангане проходят испытание местные и иностранные сорта хлопка
© Министерство Сельского хозяйства
“Мингбулоқ лочини” фермер хўжалиги
20 гектар майдонда хорижий пахта навлари синовдан ўтказилмоқда. Бу навлар юқори ҳосилдорлик кўрсатиб, йиғим-терим ишлари тўлиқ механизация ёрдамида амалга оширилмоқда.
“Юрган дарё” фермер хўжалиги
12 гектар майдонда агротехник тадбирлар самарали ташкил этилган. Вазир хўжаликдаги илғор усуллар ва замонавий технологиялар ҳосилдорликни оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.
Учрашув давомида ҳосилдорликни ошириш, замонавий агротизимларни жорий қилиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва механизацияни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинган.
В Намангане проходят испытание местные и иностранные сорта хлопка
© Министерство Сельского хозяйства