ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. 15-17 сентябрь кунлари Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Хуршидбек Самиев бошчилигидаги Самарқанд вилояти делегацияси Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Санкт-Петербург ташқи алоқалар қўмитаси хабар берди.
Делегация Санкт-Петербургнинг етакчи корхоналарида бўлиб, тадбиркорлар билан музокаралар ўтказди. Учрашувлар доирасида йўлларни таъмирлаш, қуриш ва сақлаш учун ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Бастион" илмий-ишлаб чиқариш фирмаси ва Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар уюшмаси билан ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.
17 сентябрь куни делегация Санкт-Петербург вице-губернатори Кирилл Поляков билан учрашиб, ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилади ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилди.
В АДЦ "Невская ратуша" состоялась встреча делегации с вице-губернатором Санкт-Петербурга Кириллом Поляковым
©
Телеграм / Циркуляр Грибоедова
Ташриф якунлари бўйича "26-Тўқимачилик ва тикувчилик саноати халқаро кўргазмаси - TextileExpo Uzbekistan"да иштирок этиш учун Санкт-Петербург енгил саноати вакилларининг Ўзбекистонга бизнес миссиясини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.