ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Қалмоғистонда (Россия) бўлиб ўтадиган учинчи буддавийлик форумида иштирок этади. Бу ҳақда форум ташкилотчилари хабар беришди.
Маълумотга кўра, тадбир 25 сентябрдан 28 сентябргача давом этади.
Тадбир Жануби-шарқий ва Марказий Осиё мамлакатларидан, шунингдек, Испания, Германия ва бошқа давлатлардан келган иштирокчиларни ўзида жамлайди. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, форум дастури ишбилармонлик ва маданий қисмларга бўлинган.
"Барча буддавий минтақалар ишга жалб қилинганидан ва натижалар ҳозирданоқ кўзга ташланаётганидан хурсандман. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Россия кўплаб халқларни бирлаштирган кўп миллатли ва кўп конфессияли мамлакатдир. Биз бунинг билан фахрланамиз – қанчалик хилма-хил бўлмасин, биз чақириқлар олдида биргамиз”, – дея муносабат билдиради Қалмоғистон раҳбари Бату Хасиков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида турли буддавийлик мероси ёдгорликлари мавжуд. Улар орасида Фаёзтепа мажмуаси ва Айритомдаги буддавийлик ибодатхоналари бор.