ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига биноан 16 нафар шахсга Ўзбекистон фуқароси мақоми берилди. Бўлиб ўтган ID-карталарни топшириш маросими ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
ID-карталарни топшириш маросими
© Foto : Тошкент шаҳар ҳокимлиги
“16 нафар шахснинг Ўзбекистон фуқаролигини олиш илтимослари қаноатлантирилди. Уларнинг фуқаролиги бугундан бошлаб расман тасдиқланди”, – дейилади хабарда.
Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султонхўжаевлар иштирок этишган ҳамда фуқаролар тегишли ҳужжатларни уларнинг қўлидан тантанали равишда олган.