ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Татаристон Миллий музейининг “Ислом халқлари санъати” тўпламида жамланган Ўзбекистонга оид экспонатлар Тошкентда намойиш этилади.
Коллекция таркибида XIX–XX асрларга оид Шаҳрисабз сўзаналари, ипак йўрмалар билан безатилган тўқимачилик асарлари ва халқимиз маънавий меросини акс эттирувчи бошқа артефактлар ҳам бор. Улар юртимиз ижодкорлиги, эстетик диди ва тарихий хотирасининг жонли гувоҳи сифатида қадрланади, - дейилади хабарда.
Кўргазмани Ислом цивилизацияси маркази музейида намойиш этиш режалаштирилган.
Ушбу тадбир — Татаристон Миллий музейи ва Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази орасида йўлга қўйилган ҳамкорликнинг маҳсулидир. Бундай ташаббуслар икки халқ орасида маданий алоқаларни мустаҳкамлайди, ёш авлоднинг тарих ва маданиятга бўлган қизиқишини янада оширади, дейилади хабарда.