Мирзиёев Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки раҳбарияти билан учрашди

Прзидент Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки раҳбарияти билан учрашиб, камбағалликка қарши кураш ҳамда инфратузилма ва ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида Жаҳон банкининг глобал директори Луис Фелипе Лопес-Кальвани қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Жаҳон банки билан стратегик шерикликни, энг аввало, камбағалликка қарши курашиш соҳасида янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ушбу глобал молиявий институт билан амалий ҳамкорликда юксак даражага эришилгани қайд этилди.
Ўзбекистон банкнинг макроминтақадаги етакчи ҳамкорларидан биридир. Лойиҳалар портфели 14 миллиард доллардан ошди.
Жаҳон банкининг фаол кўмагида камбағаллик даражасини аниқлаш методологияси ишлаб чиқилди. Айни пайтда Ўзбекистонда камбағаллик ва тенглик кўрсаткичлари биргаликда диагностика қилинмоқда.
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш доирасида хотин-қизлар ва ёшлар учун иш ўринлари яратиш, шаҳар ва қишлоқларнинг ижтимоий инфратузилмасини модернизация қилиш, туризмни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ўз ичига олган қўшма лойиҳа тайёрлаш таклиф қилинди.
Хусусий сектор лойиҳаларини илгари суриш, ўрта муддатли ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш, аҳолини рўйхатга олиш ва бошқа устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки вице-президенти Инмин Янгни қабул қилди.
Кейинги йилларда ОТБ билан ҳамкорлик юксак даражага эришилгани қайд этилди. Бугунги кунда "яшил" энергетика, транспорт, рақамли трансформация, таълим ва бошқа йўналишлардаги лойиҳалар портфели 14 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Президент принял вице-президента Азиатского банка развития

Давлат раҳбари ОТБ билан инфратузилма, давлат-хусусий шериклик, бизнес, ижтимоий соҳа ва капитал бозорини ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни ўз ичига олган кенг кўламли стратегик шериклик дастурини тайёрлаш муҳимлигини қайд этди.

Камбағалликка қарши курашиш, муҳим минералларни қайта ишлаш, бюджетни қўллаб-қувватлаш, қўшма инвестиция платформасини яратиш бўйича лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, банк Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ИТБга Стратегик шериклик дастурини қабул қилишни таклиф этди