Самарқандда Grand Swiss якунланди: Абдусатторов топ-10ликда

Самарқандда ўтказилган шахмат бўйича Grand Swiss турнирида Аниш Гири ғалаба қозонди, Нодирбек Абдусатторов эса топ-10га кирди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. 2025 йилнинг 4-15 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида шахматда жаҳон чемпионлиги учун саралаш туркумининг энг муҳим босқичларидан бири — ФИДЕнинг Grand Swiss мусобақаси бўлиб ўтди.
Жами 172 нафар шахматчи қатнашган мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 855 минг АҚШ долларини ташкил этди.
Турнирда голландиялик гроссмейстер Аниш Гири ғолиб бўлди ва кубок ҳамда 90 минг долларлик бош совринни қўлга киритди.
Иккинчи ўринни Маттиас Блюбаум (Германия) эгаллади. Учинчи ўринни Алиреза Фирузджа (Франция) эгаллади.
Аёллар ўртасида Вайшали Рамешбабу (Ҳиндистон) ва Катерина Лагно (Россия) биринчи ўринни эгаллади. Бронза медали Бибисара Ассаубаевага насиб этди (Қозоғистон).
В Самарканде завершился шахматный турнир Grand Swiss
Турнирнинг ёпилиш маросими “Silk Road by Minyoun” меҳмонхонасининг анжуманлар залида бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев ва FIDE президенти Аркадий Дворкович иштирок этди.

Дворкович турнир Самарқандда ўтказилишининг рамзий аҳамиятини таъкидлаб, бу қадимий шаҳар шахматда чуқур илдизларга эга эканини ҳамда ўйиннинг келажаги рамзи сифатида намоён бўлишини қайд этди.

У 2026 йилда шахмат олимпиадаси айнан шу ерда ўтказилишини эслатиб, Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттиришга ишонч билдирди.
Grand Swiss: Янги супергроссмейстерлар ва жаҳон шахмат юлдузлари Самарқандда йиғилди