ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия ҳарбийлари Украина Қуролли кучларига Ғарб ҳарбий ҳарбий юкларини тарқатиш логистика марказига зарба берди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
“Зарбалар оператив-тактик авиация, зарба берувчи дронлар, ракета кучлари ва артиллерияси қўшинлари томонидан амалга оширилди”, — дейилади ҳисоботда.
Зарба берилган нишонлар қуйидагилар:
Ғарб давлатлари томонидан Украинага етказиб берилаётган қурол-яроқ ва ҳарбий техникани тарқатиш логистика маркази;
ёқилғи базаси;
узоқ масофали учувчисиз аппараларни сақлаш ва ишга тушириш жойлари;
153та манзилда Украина Қуролли Кучлари ва чет эллик ёлланма аскарларнинг вақтинчалик жойлаштириш жойлари.
Россия Қуролли кучлари Украина инфратузилмасига зарба беришни 2022 йил 10 октябрда, Украина махсус хизматлари томонидан Қрим кўпригида амалга оширилган терактдан икки кун ўтиб бошлади.
Россия ҳарбийлари шахсий таркиб, техника ва ёлланма қўшинлар жойлашган жойларга, шунингдек, ҳудудий чақирув марказлари, энергетика объектлари, мудофаа саноати, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа воситаларига зарба бермоқда. Шу билан бирга, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков армия турар-жой бинолари ва ижтимоий муассасаларни нишон сифатида танламаслигини бир неча бор таъкидлади.