ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон сув ресурсларидан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг 2027-2050 йилларга мўлжалланган Стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган. Стратегия лойиҳасини ишлаб чиқишга тайёргарлик кўриш доирасида Сув хўжалиги вазирлигида академик В.Л.Квинт бошчилигидаги олимлар билан ўқув-тренинг ўтказилди.
Тадбирда Президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар масъуллари, шунингдек илмий-тадқиқот муассасалари олимлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Шу билан бирга ҳудудлардаги сув хўжалиги ташкилотлари мутахассислари ҳам ўқув-тренингни онлайн кузатиб борди.
Академик В.Л.Квинт ва россиялик олимлар Стратегик режалаштириш, унинг аҳамияти, стратегиялаштириш методологияси, сув хўжалигини узоқ муддатлиги режалаштиришда эътибор қаратиладиган жиҳатлар ҳақида тақдимотлар қилишди.
Будет разработана Стратегия водного хозяйства на 2027-2050 годы
© Министерство водного хозяйства
Тадбир жонли мулоқот тарзида бўлиб ўтди.
Маълумот учун: В.Л. Квинт – иқтисод фанлари доктори, сиёсий иқтисод профессори, Россия Фанлар академияси аъзоси. У Москва давлат университетининг Ломоносов мукофоти, “Александр Невский” ва “Дўстлик” орденлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг фан ва техника соҳасидаги давлат мукофоти соҳиби.