ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Олий таълим муассасаларига қабул комиссиясига қўшимча квоталар бўйича таклиф киритди. Бу маълумотни Вазирлар Кенгаши масъуллари Sputnik мухбирига тасдиқлади.
Таклифга кўра, қорақалпоғистонлик ёшлар учун туманлар ва тармоқлар кесимида кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 6500 та қўшимча квота ажратиш режалаштирилган.
Агар таклиф комиссия томонидан қўллаб-қувватланса, қўшимча қабул квоталари ажратилади. Квотадан кириш имтиҳонларида етарли балл тўплай олмаган қорақалпоғистонлик абитуриентлар фойдаланиши мумкин
Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон ёшлари учун қўшимча квоталар ажратилиши Ўзбекистон президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ–213-сон фармонида белгиланган
Маълумот учун, қорақалпоғистонлик ёшлар учун 2024 йилда 10 мингта қўшимча квота тасдиқланган эди.