ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Жорий йилнинг 8 ойи давомида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан амалдаги санитария қоида ва нормативлари асосида 3554 та мактабгача таълим ташкилотларида режали текширишлар ўтказилди.
Жумладан:
кимёвий таҳлиллар учун 83231 та намуналардан 4110 таси;
бактериологик таҳлиллар учун олинган 88203 та намуналардан 9027 таси "СанҚваН" талабларига жавоб бермади.
Мактабгача таълим муассасаларида ёруғлик меъёрларига риоя қилиш асосий омил ҳисобланади. Ёруғлик етишмаслиги кўриш қобилиятини, диққатни жамлашни пасайишига ва болаларнинг чарчашига олиб келиши мумкин.
Гуруҳларда хона ҳароратини, яъни микроиқлим кўрсаткичлари 23425 тасининг 1658 тасида ҳарорат талаб даражасида эмас. Ёруғлик кўрсаткичлари 43665 та нуқтада ўлчанганда 2559 тасида ёритилганлик пастлиги аниқланди.
Тарбияланувчилар овқатланишини тўғри ва хавфсиз ташкил этилганлиги устидан назоратни амалга оширилганда:
микробиологик кўрсатгичларга тайёр озиқ-овқат маҳсулотларидан 8122 та намунадан 323 таси;
ичимлик сувидан 4461 та намунадан 237 таси талабга жавоб бермади.
Кимёвий таҳлиллар учун овқат тўйимлилиги 4986 та намуналардан 878 та намунасида овқат тўйимлилиги пастлиги, сабзавотларда нитрат қолдиқларини текшириш учун 12301 та намунадан 257 та намунада нитрат қолдиқлари, ош тузида йод миқдорини аниқлаш учун 2321 та намуналардан 718 та намуналарда йод миқдори камлиги аниқланди.
Мактабгача таълим ташкилотларида санитария қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул шахсларга нисбатан 3705 та ҳолатда маъмурий чоралар (жарималар) қўлланилди, 110 та муассасаларининг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди, 446 нафар ишчи-ходимлар тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмаганликлари сабабли ишдан вақтича четлаштирилди.
Маълумот учун: Бракераж бу товарнинг сифати, безатилиши ва транспортбоп қилиб ўралиши, белгиланган стандарт ёки шартнома шартларига мос келишини текшириш.