Наманганда VIII асрга оид ноёб қўлёзма ва тангалар топилди - фото

Топилмалар орасида VIII асрга оид Аббосийлар ҳукмронлиги давридаги кумуш тангалар ҳамда араб ёзувида битилган ноёб қўлёзма мавжуд
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Ахсикент археология парки таркибидаги “Янги Ахси” мажмуаси топилмалар фонди 68 та янги танга ҳамда 27 та китоб билан бойиди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, топилмалар орасида VIII асрга оид Аббосийлар ҳукмронлиги давридаги кумуш тангалар ҳамда араб ёзувида битилган ноёб қўлёзма мавжуд. Қўлёзмада ҳандаса, риёзиёт, илми нужум ва тиббиётга оид маълумотлар ўрин олган.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
Шунингдек, фондга Сомоний ва Қорахонийлар даври ҳамда 1667—1670-йилларда Швеция, 1836 йилда Буюк Британияда зарб этилган тангалар ҳам қўшилди.
Айни пайтда Ахсикент комплекс экспедицияси Умаршайх Мирзонинг резиденсияси бўлган Якқайигит боғида қазиш ишларини давом эттирмоқда.
Ахсикентда зинапоя ва ноёб ерости йўллари топилди