Эксперт: Ўзбекистон туристик йўналиши Россиянинг имтиёзли турлар рўйхатига кириши мумкин

Россия туроператорлари энди уч давлатга турларни имтиёзли шакллантириши мумкин. Туриндустрия уюшмаси вице-президентига кўра, рўйхат яқин вақтда кенгайиб, унга Ўзбекистон ҳам қўшилиши мумкин
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Россия ҳукумати россиялик туроператорлар имтиёзли шартларда молиявий кафолат олиш орқали сайёҳлик турларни шакллантириши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини тасдиқлади.
Фармойишга илова қилинган рўйхатга Абхазия, Беларусь ва Жанубий Осетия киритилган.
Россия туриндустрияси уюшмаси (РСТ) вице-президенти Юрий Барзикиннинг фикрича, ҳукумат тасдиқлаган мамлакатлар рўйхатининг айнан шу таркиби олдиндан кутилган эди.

"Россиялик туристлар оқимининг асосий қисми Белоруссия ва Абхазияга тўғри келади. Биздаги маълумотларга кўра, Беларусга 5 миллиондан ортиқ, Абхазияга 1,5 миллион киши ташриф буюради. Ҳозирча рўйхатда уч давлат бор, бироқ у кенгаяди, вақт ўтиши билан унга Ўзбекистон, Қозоғистон каби давлатлар ҳам кириши мумкин, деб ўйлаймиз”, — деб таъкидлади Барзикин. Унинг сўзларидан "Интерфакс" иқтибос келтирган.

Рўйхатга кирган давлатлар учун асосий қуйидаги афзалликлари бор: Россиядан туристлар оқими ошади- имтиёзлар сабаб кўпроқ россиялик операторлар бозорга кириб келиб, ўзаро рақобатни кучайтиради, натижада йўналишлар танлови кенгаяди ва бу туристлар учун нархлар пасайишига олиб келиши мумкин.
Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келмоқда