ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Тошкент давлат техника университети тадқиқотчилари Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университетида қисқа муддатли стажировка ўташмоқда. Бу ҳақда университет матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, ҳамкорлик доирасида "Метрология, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш" кафедраси доцентлари Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университетида илмий лабораторияларда бажарилаётган ишланмалар билан танишмоқда.
Бундан ташқари, ўқув жараёнларида маърузалар билан иштирок этишмоқда.
Бу ўз ўрнида икки билим юртининг академ-ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамланишга хизмат қилаётгани ҳам таъкидланган.
Эслатамиз, тез орада Тошкентда М.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали очилади.