https://sputniknews.uz/20250911/abdulla-avloniy-stipendiyasi-51897279.html
Бўлажак педагоглар учун Абдулла Авлоний стипендияси таъсис этилди
Бўлажак педагоглар учун Абдулла Авлоний стипендияси таъсис этилди
Sputnik Ўзбекистон
Мазкур стипендия педагогика бўйича таълим берадиган ОТМларнинг бакалавриат йўналишидаги 3-4-босқич талабаларига, 1993 йил 5 февралдаги ПФ–555-сон фармонида белгиланган талаблар асосида тайинланади.Абдулла Авлоний стипендияси 1 миллион 461 минг сўмни ташкил этади ва бу оддий стипендиядан 839 минг 572 сўмга кўпдир.
2025-09-11T14:04+0500
2025-09-11T14:04+0500
2025-09-11T14:26+0500
жамият
стипендия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1e/45911743_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_413acb28a729562fbe07a8a03dabd546.jpg
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб педагогика йўналишидаги олийгоҳ талабалари учун Абдулла Авлоний номидаги давлат стипендияси таъсис этилди.Мазкур стипендия педагогика бўйича таълим берадиган ОТМларнинг бакалавриат йўналишидаги 3-4-босқич талабаларига, 1993 йил 5 февралдаги ПФ–555-сон фармонида белгиланган талаблар асосида тайинланади.Абдулла Авлоний стипендияси 1 миллион 461 минг сўмни ташкил этади ва бу оддий стипендиядан 839 минг 572 сўмга кўпдир.Айни вақтда ушбу стипендияга Ўзбекистон педагогика йўналишидаги мавжуд 13 та олийгоҳнинг 74 минг 480 нафар охирги икки курс талабалари номзод бўлишлари мумкин.Кўзланган мақсад — педагогика йўналишидаги ОТМларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда академик ўзлаштиришда юқори кўрсаткичлар қайд этган иқтидорли талабаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
https://sputniknews.uz/20250908/talim-tizimi-51826302.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1e/45911743_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_1b798248d9373cf5df1ad8fd865a0dd6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
абдулла авлоний стипендияси маълумот
абдулла авлоний стипендияси маълумот
Бўлажак педагоглар учун Абдулла Авлоний стипендияси таъсис этилди
14:04 11.09.2025 (янгиланди: 14:26 11.09.2025) Абдулла Авлоний стипендияси 1 миллион 461 минг сўмни ташкил этади ва бу оддий стипендиядан 839 минг 572 сўмга кўпдир.
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб педагогика йўналишидаги олийгоҳ талабалари учун Абдулла Авлоний номидаги давлат стипендияси таъсис
этилди. Мазкур стипендия педагогика бўйича таълим берадиган ОТМларнинг бакалавриат йўналишидаги 3-4-босқич талабаларига, 1993 йил 5 февралдаги ПФ–555-сон фармонида белгиланган талаблар асосида тайинланади.
Абдулла Авлоний стипендияси 1 миллион 461 минг сўмни ташкил этади ва бу оддий стипендиядан 839 минг 572 сўмга кўпдир.
Айни вақтда ушбу стипендияга Ўзбекистон педагогика йўналишидаги мавжуд 13 та олийгоҳнинг 74 минг 480 нафар охирги икки курс талабалари номзод бўлишлари мумкин.
Кўзланган мақсад — педагогика йўналишидаги ОТМларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда академик ўзлаштиришда юқори кўрсаткичлар қайд этган иқтидорли талабаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.