ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Мўғулистон пойтахти Улан-Батордаги "Ўзбекистон савдо маркази"да бўлиб ўтган Мўғулистон-Ўзбекистон бизнес учрашувида Ўзбекистоннинг 20та дан ортиқ ташқи савдо, гўшт, жун ва кашемир, тикувчилик компаниялари вакиллари потенциал ҳамкорлар билан танишиш ва фикр алмашиш учун иштирок этди. Бу ҳақда Мўғулистон Миллий савдо-саноат палатаси хабар берди.
Улан-Баторда "Ўзбекистон савдо маркази"нинг очилиши нафақат тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини қўллаб-қувватлаш учун янги имконият яратди, балки ҳозирда Мўғулистонда Ўзбекистон сармояси иштирокидаги 24 та компания фаолият юритаётганини ва келажакда бу рақам янада ошиши кутилаётганини кўрсатди, дея таъкидлади учрашув иштирокчилари.
Монголия и Узбекистан провели встречу для совместного устранения препятствий в транспортной логистике
© mongolchamber.mn
Учрашув якунида ишбилармонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, энг аввало, мавжуд транспорт-логистика муаммоларини биргаликда ҳал этиш юзасидан фикр алмашди.
Шунингдек, ўтган йили икки давлат ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажми 10,6 миллион долларни ташкил этди, шундан Ўзбекистон экспорти 4,7 миллион долларни, импорти эса 5,9 долларни ташкил этганлиги қайд этилди.