МДҲ давлатлари доимий вакиллари кенгаши йиғилиши қачон ўтказилиши маълум бўлди

Йиғилишдан сўнг ташкилотга аъзо давлатларнинг раҳбарлари учрашувига тайёргарлик жараёни бошланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12-сен – Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо мамлакатлар доимий ваколатли вакиллари кенгашининг навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг 16 сентябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

"Учрашувда доимий вакиллар, ҳукумат раҳбарлари кенгаши, ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишларига тайёргарлик жараёнини кўриб чиқадилар”, – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, МДҲга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари раҳбарларининг навбатдаги учрашуви 29-сентябрь куни Минскда ўтказилиши режалаштирилган. Октябрь ойида Душанбеда МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши ва ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишлари бўлиб ўтиши ҳам маълум қилинди.
Матбуот маркази
Ўзбекистон МДҲ доирасида коррупцияга қарши ҳамкорликни қандай кучайтиради — видео