Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ўзбекистон МДҲ доирасида коррупцияга қарши ҳамкорликни қандай кучайтиради — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти сектори мудири Баҳодир Исмоиловнинг сўзларига кўра, коррупция чегара билмас жиноят ҳисобланади. Ҳар бир давлат алоҳида коррупцияга қарши самарали курашиши қийин.
Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш мавзуга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Спикерлар коррупцияга қарши кураш бўйича давлатлараро кенгаш олдида қандай асосий вазифалар, Ўзбекистоннинг ушбу кенгашга аъзо бўлиши мамлакат ва бутун МДҲ давлатлари учун қандай аҳамиятга эгалиги, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида қандай ҳамкорлик шакллари ва қўшма ташаббуслар режалаштирилган ҳақида сўзлаб бердилар.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти сектори мудири Баҳодир Исмоиловнинг сўзларига кўра, коррупцияга қарши курашда МДҲ миқёсида ҳамкорлик жуда муҳим.
“Коррупция чегара билмас жиноят ҳисобланади. Ҳар бир давлат алоҳида коррупцияга қарши самарали курашиши қийин, шу боис минтақавий ҳамкорлик ҳал қилувчи аҳамият касб этади”, — деди у.
Унинг таъкидлашича, МДҲда коррупцияга қарши курашда катта тажриба тўпланган.

"Постсовет давлатлари орасида боғлиқлик жуда кучли — тил, маданият, тарих ва афсуски, жиноятлар жиҳатидан ҳам. Шунинг учун давлатлар орасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик жуда муҳим. Ҳамдўстлик давлатларининг ўхшашлигини ҳисобга олиб, биз қайсидир жиноятларга қарши кураш механизмларини қийинчиликларсиз, хатолар қилмасдан, ўз амалиётимизга жалб қилишимиз, имплиментация қилишимиз мумкин", — деб қўшимча қилди эксперт.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июль охирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республика МДҲнинг давлатлараро коррупцияга қарши кураш кенгаши тузилиши тўғрисидаги келишувга қўшилиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди.
Батафсил - Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0