ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Ўзбекистонда уч ой ичида 60 минг нафардан зиёд ҳайдовчи жарима балларини олди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) хабар бермоқда.
Ҳайдовчиларга қўлланилган жарима баллари таҳлилига кўра:
5 баллгача жарима тўплаганлар — 4 нафар;
4 баллгача — 14 нафар;
3 баллгача — 129 нафар;
2 баллгача — 4976 нафар;
1 баллгача — 63 974 нафар ҳайдовчини ташкил этган.
Шу билан бирга 9 миллион 325 минг нафардан ортиқ ҳайдовчи умуман жарима балли олмаган.
Таъкидланишича, ўтган уч ой ичида қоидабузарликлар ва йўл-транспорт ҳодисалари сезиларли даражада камайган. Хусусан, июнь-август ойларида 167 мингта қоидабузарлик аниқланган. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан (285 мингта) 58 фоизга кам.
Шунингдек, бу даврда ҳайдовчи айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони 2024 йилдаги 531 тадан жорий йилда 338 тагача — 36 фоизга қисқарди.
Эслатамиз, Ўзбекистонда 1 июндан йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Жарима баллари фақат ЙҲХХ инспектори расмийлаштирганқарорлар асосида белгиланади. Шунингдек, фото ва видеокамералар, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобга олинмайди.