Бразилия суди собиқ президент Жаир Болсонаруни 27 йилга қамоққа ҳукм қилди

У давлат тўнтаришига уринганликда айбдор деб топилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Бразилияда собиқ президент Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича айбдор деб топилди ва 27 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Мамлакат Федерал олий суд шундай ҳукм қарор чиқарди.
Маълум бўлишича, суд мажлисида беш нафар судья иштирок этган. Олиб борилган жараён якунида Болсонару қуйидаги жиноятларда айбдор деб топилган:
давлат тўнтаришига уриниш;
жиноятчи гуруҳ ташкил этиш;
қонун устуворлигини куч билан издан чиқариш.
Суд материалларида таъкидланишича, Болсонару ва унинг яқин ҳамкорлари, жумладан, бир гуруҳ ҳарбийлар, 2022 йил декабрида Луис Инасиу Лула да Силванинг инаугурациясини тўсиб қўйиш ва давлат тўнтариши уюштириш режасини муҳокама қилган.
Улар “Сариқ-яшил ханжар” (Punhal Verde e Amarelo) номли махфий операция доирасида Лула да Силвани, вице-президент Жералгу Алкминни ва судья Алехандри ди Морайсни ўлдириш режаси устида ҳам фикр юритгани ҳам маълум бўлган.
Бразилиялик сенатор Болсонаруни AҚШдан Бразилияга экстрадиция қилишни сўради