Бразилиялик сенатор Болсонаруни AҚШдан Бразилияга экстрадиция қилишни сўради

© AP Photo / Raul Spinasse Жаир Болсонару
 Жаир Болсонару - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2023
Oбуна бўлиш
Сенатор Болсонаруни норозилик намойишлари билан боғлиқ вазият бўйича терговга қўшишни талаб қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Бразилиялик сенатор Ренан Кальхейрос Бразилия федерал Олий суди судьяси Aлександр де Мораешга мамлакатнинг собиқ президенти Жаир Болсонаруни зудлик билан AҚШдан Бразилияга экстрадиция қилиш бўйича сўров юборди. Бу ҳақда РИA Новости ёзмоқда.
Ҳужжатга кўра, сенатор Болсонаруни норозилик намойишлари билан боғлиқ вазият бўйича терговга қўшишни, уни антидемократик ҳаракатлардаги иштирокини тушунтириш учун судга чақиришни талаб қилмоқда.
Кальхейрос, шунингдек, собиқ президентни 72 соат ичида Бразилияга қайтариш тўғрисида буйруқ чиқаришни сўраган ва агар у белгиланган муддатда бажарилмаса, Болсонаруни дастлабки ҳибсга олишни талаб қилган.
Болсонару ўтган йилнинг охирида AҚШга учиб кетган ва Бразилиянинг янги президенти Луис Инасиу Лула да Силвага ҳокимиятни топширишда иштирок этишни истамаган. Душанба куни у Флорида штатидаги шифохонага қорин соҳасидаги кучли оғриқ билан ётқизилгани маълум бўлди.
Aввалроқ AҚШ демократ конгрессменлари Хоакин Кастро ва Aлександрия Окасио-Кортес AҚШ расмийларини Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонаруга “бошпана беришни тўхтатиш”га ва уни ватанига экстрадиция қилишга чақирган эди.
Эслатиб ўтамиз, Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару тарафдорлари 8 январь куни полиция билан тўқнашиб, Бразилиядаги ҳукумат бинолари – парламент, Федерал Олий суд ва давлат раҳбарининг ишчи қароргоҳига бостириб кирди.
Янгиликлар лентаси
0