Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари стратегик шериклик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. 11 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистон бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида эришилаётган ижобий натижаларни муҳокама қилдик. Минтақавий ҳамжиҳатлик ва глобал чақириқларни ҳал этишда якдил ёндашувларнинг муҳимлигини яна бир бор таъкидладик", — деб ёзди Саидов ўз Телеграм-каналида.

Шунингдек, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирларга, шу жумладан минтақавий ҳамкорлик архитектурасини мустаҳкамлашга қаратилган олий ва юқори даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилинди.
Бахтиёр Саидов АҚШ президентининг махсус вакили билан учрашди