Президентимизга берилган мукофот минтақадаги ишонч ва ҳамкорликни эътироф этади - Асадов

Минтақа раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли давлат чегаралари ва сув ресурслари бўйича тарихий келишувларга эришилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга ушбу нуфузли мукофотни топширгани учун Ўзбекистон Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофоти Ташкилий қўмитасидан миннатдор? деди президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ТАСС ахборот агентлигига берган маълумотида.

"Биз уни давлатимиз раҳбарининг Марказий Осиёда ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасининг эътирофи сифатида қабул қиламиз. Минтақа етакчиларининг сиёсий иродаси туфайли давлатлараро чегаралар ва сув ресурслари масалалари бўйича тарихий келишувларга эришилди, барқарорлик ва тараққиёт йўлида мулоқот ва ҳамкорлик муҳити яратилди", - деди Асадов.

Унинг сўзларига кўра, мукофотнинг берилиши Марказий Осиё давлатларининг ишонч, барқарорлик ва тинч-тотув яшаш маконини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларининг эътирофи ҳисобланади.
"Ушбу юксак баҳо Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган тинчлик, барқарорлик ва инсонпарварлик қадриятларини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатнинг аҳамиятини кўрсатади", — дея таъкидлади Асадов.
Мирзиёев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофотига сазовор бўлди