Ҳиндистон АҚШ қимматли қоғозларини сотишни бошлади - "Бу огоҳлантириш"

Миллий захираларда доллар улушини камайтириш глобал тенденцияга айланди, АҚШнинг энг йирик уч кредитори Япония, Буюк Британия ва Хитой ҳам шундай йўл тутмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Деҳли АҚШ ғазначилик облигацияларидаги активларини қисқартирди ва олтин улушини оширди. Таҳлилчилар буни Вашингтоннинг ташқи савдо сиёсатига жавоб деб баҳолашмоқда. Бу ҳақда РИА Новости муаллифи Елена Савелева ёзмоқда.

Бироқ, АҚШ облигацияларига (ташқи қарз) сармояларни қисқартириш глобал тенденциядир, бугун нафақат Ҳиндистон балким яна қатор давлатлар улардан қутулишга ҳаракат қилмоқда.

"Кўпроқ олтин"
Бир йил олдин Ҳиндистонда 242 миллиард долларлик АҚШ давлат облигациялари мавжуд эди. Ҳозир - 227 млрд. Аммо Ҳиндистон банки олтин захираларини 39,22 тоннага тўлдириб - 880 минг тоннагача етказган.
Мамлакатнинг жами олтин-валюта захиралари 690 миллиард долларни ташкил этади. АҚШ қимматли қоғозларини сотиш орқали Ню-Деҳли ўзининг олтин-валюта захираларини диверсификация қилмоқда. Бундан ташқари, глобал геосиёсий беқарорлик даврида қимматбаҳо металл ҳар доим ишончлироқ ҳисобланади.
Олтин нархининг ўсиши ҳам ушбу ҳақиқатни тасдиқламоқда. Бугунги кунда бир унция олтин нархи рекорд даражадаги 3600 долларга яқинлашди.
"Ўзингизни доллардан ҳимоя қилинг"
Узоқ йиллар давомида АҚШ давлат облигациялари дунёда энг юқори ликвидлик даражасига актив ҳисобланиб, доллар асосий захира валюта бўлиб қолмоқда. Аммо Россиянинг 300 млрд.лик заҳиралари музлатиб қўйилганидан сўнг, АҚШ қимматли қоғозларига таяниш хавфсиз эмаслиги аён бўлди.
Кўплаб давлат Марказий банклари ўз олтин-валюта захиралари таркибини қайта кўриб чиқмоқда: АҚШнинг узоқ муддатли қимматли қоғозларини камайтириш, олтин ва бошқа АҚШ назорати остида бўлмаган активларга ўтиш бошланди.
"Олтин каби қимматбаҳо металлар санкциялар хавфидан холи. Бундан ташқари, АҚШда кузатилаётган бюджет дефицити ва узоқ муддат учун юқори фоиз ваъда бераётган АҚШ давлат облигациялари марказий банклар заҳираларини аввалгидан кўра беқарор қилади", - деб тушунтирди Capital Lab ҳамкори Евгений Шатов.
АҚШнинг ўсиб бораётган кредитлари, бюджет тақчиллиги ва Вашингтоннинг қарз сиёсати инвесторлар томнидан танқидининг кучайиши долларга бўлган ишончнинг пасайишига олиб келади. Инвесторларни муқобил вариантларини излашга ундайди, дея қўшимча қилади Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Жаҳон молия бозорлари ва финтех бўлими бошлиғи Светлана Фрумина.
Лавров: доллардан воз кечиш жараёни кетмоқда
Юқори божларга муносабат
Айрим таҳлилчилар, Ҳиндистон регуляторининг ушбу қарорини АҚШнинг савдода божлар босими билан ҳам боғлашмоқда.
Август ойида Доналд Трамп Ню-Деҳлига Россия нефтини сотиб олаётгани учун 50 фоиз, қўшимча божлар жорий қилган эди. Айтиш жоизки ушбу масалада, Ню-Деҳли қатъий позицияни эгаллади: улар бу ўз суверенитетига аралашиш деб баҳолашди ва Москва билан ҳамкорлик қилишни давом эттирди.
Бу Вашингтонни бироз ҳайратда қолдирди. "Улар таслим бўлишмаяпти", деди Питер Наварро, АҚШ президентининг савдо бўйича катта маслаҳатчиси.
Ҳиндистон-Америка муносабатлари аниқ ёмонлашди. Савдо ва сиёсий ноаниқлик заҳираларни бошқаришдаги хатолар нархини оширади, дейди Шатов.
"Бундай босимга дуч келган Ҳиндистон асосий иқтисодий ҳамкорлари жойлашган Глобал Жануб ва Шарқ томонни танлади", деб таъкидлайди Фрумина.
Стратегияни ўзгартириш
Иқтисодчиларнинг таъкидлашича, бугунги кунда миллий захираларда доллар улушини камайтириш глобал тенденциядир. Хусусан, АҚШ энг йирик уч кредитори бўлмиш Япония, Буюк Британия ва Хитой ана шундай йўл тутмоқда.
Ривожланаётган мамлакатлар Марказий банклари учун бундай стратегия айниқса долзарбдир. Россия 2018 йилдан буён АҚШ қимматли қоғозларидан холи бўлмоқда. Ҳозир Москвада атиги 36 миллион долларлик қоғозлар қолган.
Хитой ўзининг олтин-валюта захираларидаги АҚШ облигацияларининг улушини 15 йилдан буён кузатилган энг паст кўрсаткичга – 759 миллиард долларга камайтирди.
Назарий жиҳатдан, Пекин бож тўсиқларига жавобан АҚШнинг кўплаб қимматли қоғозларини бозорга ташлаши мумкин. Бу эса бозорда тартибсизликни келтириб чиқаради ва кучли долларга зарба беради. Лекин, Хитойга ҳозирча Вашингтон билан очиқ қарама-қаршилик керак эмас. Лекин, уларнинг қўлларида кучли таъсир дастаги бор...
Хулоса шуки, қимматли қоғоз заҳираларининг бир қисми олтинга алмаштирилмоқда. Натижада, Россия, Хитой ва Ҳиндистон санкциялар, савдо урушлари шароитида ўзларининг молиявий барқарорлигини оширмоқда ва ўз активларига нисбатан хавфларни камайтмоқда.
Дунёда доллардан воз кечиш тезлашди — эксперт