Тошкент ва Санкт-Петербург ўртасида ҳамкорлик "йўл харитаси" имзоланди

Тошкент ва Санкт-Петербург ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов раҳбарлигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик давлат раҳбарлари хоҳиш-иродаси асосида ривожланаётгани, Ўзбекистон-Россия алоқаларини мустаҳкамлашнинг муҳим бўғини экани таъкидланди. Суҳбат жараёнларида соғлиқни сақлаш, таълим ва саноат соҳаларида тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Санкт-Петербург учун асосий савдо ҳамкоридир. Бу йўналиш ишбилармонлик алоқаларини янада ривожлантириш билан мустаҳкамланмоқда.
Томонлар шерикликни янада чуқурлаштириш ва мунтазам мулоқотлар олиб бориш, жумладан, тажриба алмашиш ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрликларини билдиришди.
Встреча хокима Ташкента Шавката Умурзакова и губернатора Санкт-Петербурга Александра Беглова
Музокаралар якунида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Санкт-Петербург ҳукумати ўртасида 2025-2028 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" имзоланди.
Петербург ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 млрд долларга етказилади