https://sputniknews.uz/20250909/saint-peterburg-uzbekistan-51832455.html
Петербург ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 млрд долларга етказилади
Петербург ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 млрд долларга етказилади
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 млрд долларга етказилади. Бу ҳақда Петербург губернатори Александр Беглов Ўзбекистонга ташрифи чоғида маълум қилди.
2025-09-09T11:01+0500
2025-09-09T11:01+0500
2025-09-09T11:01+0500
иқтисод
сиёсат
россия
ўзбекистон
санкт-петербург
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/06/29756952_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_66f43d0735d2bfa569ac92673d8e70f6.jpg
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 млрд долларга етказилади. Бу ҳақда Петербург губернатори Александр Беглов Ўзбекистонга ташрифи чоғида маълум қилди, дея хабар берди шаҳар ҳукумати матбуот хизмати.Маълум бўлишича, Ўзбекистонга ташрифга яқинда Хитойда бўлиб ўтган давлат раҳбарлари учрашуви туртки бўлган.Петербург делегациясининг Тошкентга ташрифи асосий мақсади — мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги бизнес ҳамда маданий шерикликни йўлга қўйиш. Ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши — умумий тарихий асраб-авайлаш.Қайд этилишича, Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги доирасида Петербург делегацияси Тошкентдаги “Ғалаба боғи” мемориал мажмуасида барпо этилган “Ленинград ёдгорлиги” очилишида иштирок этишни ҳам режалаштирган.Ташриф давомида 2026–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик доирасида йўл харитаси имзоланиши кўзда тутилган. Шунингдек, Петербургнинг Ўзбекистондаги устувор инвестиция лойиҳалари ҳам ҳужжат билан мустаҳкамланади. Улар орасида:Бундан ташқари, Александр Беглов Ўзбекистонда истиқомат қилаётган қамал даври қатнашчилари билан ҳам учрашади.Эслатамиз, Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов расмий ташриф билан Тошкентда бўлиб турибди. Ташриф 8 сентябрдан 11 сентябргача давом этади.
https://sputniknews.uz/20250909/saint-petersburg-delegatsiya-tashkent-tashrif-51831376.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/06/29756952_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_206d5c3e68eba13c112f50a6e9f48d45.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
петербург губернатор ўзбекистон ташриф делегация беглов тошкент
петербург губернатор ўзбекистон ташриф делегация беглов тошкент
Петербург ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 млрд долларга етказилади
Петербург делегацияси ташрифи давомида 2026–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик йўл харитаси имзоланади.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 млрд долларга етказилади. Бу ҳақда Петербург губернатори Александр Беглов Ўзбекистонга ташрифи чоғида маълум қилди, дея
хабар берди шаҳар ҳукумати матбуот хизмати.
“Сўнгги йилларда Петербург ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб келмоқда: 2024 йилда у рекорд даражада 19% га кўтарилиб, қарийб 589 млн долларни ташкил этди. Яқин истиқболдаги мақсад — бу кўрсаткични 1 млрд долларга етказиш”, - деди Беглов.
Маълум бўлишича, Ўзбекистонга ташрифга яқинда Хитойда бўлиб ўтган давлат раҳбарлари учрашуви туртки бўлган.
“Президентимиз Владимир Путин ҳудудларнинг стратегик шерикликни мустаҳкамлашдаги ўрни муҳимлигини таъкидлади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эса ҳудудлараро ҳамкорликнинг юқори самарадорлигини қайд этиб, Петербургни ушбу жараёнга катта ҳисса қўшаётган ҳудудлардан бири сифатида тилга олди. Бизнинг устувор йўналишимиз — савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш”, — дея таъкидлаган губернатор.
Петербург делегациясининг Тошкентга ташрифи асосий мақсади — мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги бизнес ҳамда маданий шерикликни йўлга қўйиш. Ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши — умумий тарихий асраб-авайлаш.
Қайд этилишича, Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги доирасида Петербург делегацияси Тошкентдаги “Ғалаба боғи” мемориал мажмуасида барпо этилган “Ленинград ёдгорлиги” очилишида иштирок этишни ҳам режалаштирган.
Ташриф давомида 2026–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик доирасида йўл харитаси имзоланиши кўзда тутилган. Шунингдек, Петербургнинг Ўзбекистондаги устувор инвестиция лойиҳалари ҳам ҳужжат билан мустаҳкамланади. Улар орасида:
“Янги Тошкент”даги “Санкт-Петербург” мавзеси тақдимоти;
2026 йилда очилиши кутилаётган Санкт-Петербург савдо уйи;
2027 йилда ишга туширилиши режалаштирилган Ядро тиббиёти маркази.
Бундан ташқари, Александр Беглов Ўзбекистонда истиқомат қилаётган қамал даври қатнашчилари билан ҳам учрашади.
Эслатамиз, Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов расмий ташриф билан Тошкентда
бўлиб турибди. Ташриф 8 сентябрдан 11 сентябргача давом этади.