ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Россиянинг Ростов вилоятида ақлий имкониятлари чекланган болалар тарбияланаётган интернатга Украина дронлари қулаши оқибатида 70 нафардан ортиқ ўқувчилар ва ходимлар эвакуация қилинди. Бу ҳақда вилоятнинг амалдаги губернатори Юрий Слюсар тармоқда хабар берди.
Хабарда таъкидланишича, учувчисиз аппарат мактабнинг орқа дарвозаси яқинига келиб урилган, натижада деразалар синиб кетган.
Қайд этилишича, икки нафар катта ёшли ходим жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Умумий ҳисобда 73 нафар бола ва бошқа ходимлар хавфсиз жойга олиб чиқилган.
“Киев сўнгги ойлар давомида дрон зарбаларига кўпроқ таянмоқда. Бу усул фронтдаги муваффақиятсизликлар фонида қўлланилаётгани таъкидланади. Украина расмийлари дрон ва ракета ҳужумларини Россия ҳудудидаги ҳарбий стратегиянинг муҳим қисми деб билиб, ўзининг ғарбий иттифоқчиларини узоқ масофали қурол ишлаб чиқаришни молиялаштиришга чақирмоқда. Бироқ мамлакат мудофаа бюджети хорижий маблағларга қарам бўлишига қарамай катта тақчилликни бошдан кечирмоқда”, – дея ёзади RT нашри.
Слюсарнинг сўзларига кўра, ҳудудда Украина камикадзе-дронларини қайтариш учун Россия кучлари электрон уруш воситаларидан фойдаланган.
Россия Мудофаа вазирлиги ўша тун давомида Украина томонидан учирилган 122 қанотли дронни уриб туширилганини билдирди. Уларнинг асосий қисми Брянск вилояти чегарасида аниқланган.