https://sputniknews.uz/20250910/rostov-imkoniyat-bolalar-internat-evakuatsiya-51884493.html
Ростовда дрон ҳужуми сабаб имконияти чекланган болалар интернати эвакуация қилинди
Ростовда дрон ҳужуми сабаб имконияти чекланган болалар интернати эвакуация қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Ростов вилоятида ақлий имкониятлари чекланган болалар тарбияланаётган интернатга Украина дронлари қулаши оқибатида 70 дан ортиқ ўқувчилар ва ходимлар эвакуация қилинди
2025-09-10T18:10+0500
2025-09-10T18:10+0500
2025-09-10T18:10+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунёда
россия
украина
дрон
ҳужум
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/02/39531330_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_372dce27553e5e1ac8bfbb2ca9e693ed.jpg
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Россиянинг Ростов вилоятида ақлий имкониятлари чекланган болалар тарбияланаётган интернатга Украина дронлари қулаши оқибатида 70 нафардан ортиқ ўқувчилар ва ходимлар эвакуация қилинди. Бу ҳақда вилоятнинг амалдаги губернатори Юрий Слюсар тармоқда хабар берди.Хабарда таъкидланишича, учувчисиз аппарат мактабнинг орқа дарвозаси яқинига келиб урилган, натижада деразалар синиб кетган.Қайд этилишича, икки нафар катта ёшли ходим жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Умумий ҳисобда 73 нафар бола ва бошқа ходимлар хавфсиз жойга олиб чиқилган.Слюсарнинг сўзларига кўра, ҳудудда Украина камикадзе-дронларини қайтариш учун Россия кучлари электрон уруш воситаларидан фойдаланган.Россия Мудофаа вазирлиги ўша тун давомида Украина томонидан учирилган 122 қанотли дронни уриб туширилганини билдирди. Уларнинг асосий қисми Брянск вилояти чегарасида аниқланган.
https://sputniknews.uz/20250906/ukraina-jami-18-million-askarini-yoqotgan-51782626.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/02/39531330_160:0:2891:2048_1920x0_80_0_0_551ab4dc65844957baa8b8646cec04ae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ростов мактаб интернат болалар эвакуация украина дрон
россия ростов мактаб интернат болалар эвакуация украина дрон
Ростовда дрон ҳужуми сабаб имконияти чекланган болалар интернати эвакуация қилинди
Украина дрони қулашидан жабр кўрганлар орасида ўқувчилар йўқ, аммо енгил жароҳат олган 2 нафар ходим касалхонага ётқизилган.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Россиянинг Ростов вилоятида ақлий имкониятлари чекланган болалар тарбияланаётган интернатга Украина дронлари қулаши оқибатида 70 нафардан ортиқ ўқувчилар ва ходимлар эвакуация қилинди. Бу ҳақда вилоятнинг амалдаги губернатори Юрий Слюсар тармоқда
хабар берди.
Хабарда таъкидланишича, учувчисиз аппарат мактабнинг орқа дарвозаси яқинига келиб урилган, натижада деразалар синиб кетган.
Қайд этилишича, икки нафар катта ёшли ходим жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Умумий ҳисобда 73 нафар бола ва бошқа ходимлар хавфсиз жойга олиб чиқилган.
“Киев сўнгги ойлар давомида дрон зарбаларига кўпроқ таянмоқда. Бу усул фронтдаги муваффақиятсизликлар фонида қўлланилаётгани таъкидланади. Украина расмийлари дрон ва ракета ҳужумларини Россия ҳудудидаги ҳарбий стратегиянинг муҳим қисми деб билиб, ўзининг ғарбий иттифоқчиларини узоқ масофали қурол ишлаб чиқаришни молиялаштиришга чақирмоқда. Бироқ мамлакат мудофаа бюджети хорижий маблағларга қарам бўлишига қарамай катта тақчилликни бошдан кечирмоқда”, – дея ёзади RT нашри.
Слюсарнинг сўзларига кўра, ҳудудда Украина камикадзе-дронларини қайтариш учун Россия кучлари электрон уруш воситаларидан фойдаланган.
Россия Мудофаа вазирлиги ўша тун давомида Украина томонидан учирилган 122 қанотли дронни уриб туширилганини билдирди. Уларнинг асосий қисми Брянск вилояти чегарасида аниқланган.