Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ ва Эрон эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича ишларни бошлади

“Евроосиё агроэкспресс” лойиҳасини ривожлантиришга ҳамда ЕОИИ ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича йўл харитаси лойиҳасини муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Савдо сиёсати департаменти директори Владимир Серпиков раисилигида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Эрон ўртасида кучга кирган эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битим доирасида товар савдоси бўйича биринчи мажлис бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат шу йилнинг майидан бошлаб амал қилишни бошлаган.
Иштирокчилар 24 сентябрь куни бўлиб ўтадиган қўшма қўмитанинг бўлажак биринчи йиғилишининг кун тартибини муҳокама қилишди. Асосий эътибор шартномани амалга ошириш, ўзаро савдо ҳолати, ички бозорни ҳимоя қилиш ва икки томоннинг ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ривожлантиришга қаратилди.
“Евроосиё агроэкспресс” лойиҳасини ривожлантиришга ҳамда ЕОИИ ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича йўл харитаси лойиҳасини муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
“Эрон билан келишувни амалга ошириш мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг самарали воситаси бўлиб, мавжуд савдо салоҳиятини очиб беришга ёрдам беради”, - деди Владимир Серпиков.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ Катта Евросиё ҳамкорлигининг асосини ташкил этади — РСТИ президенти