Тошкентда “Ленинград монументи” ёдгорлиги очилди - фото

Пойтахт ҳокими бу ёдгорликни томоша қилган ҳар бир инсон ота-боболар хотирасини эъзозлашига умид билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Тошкентдаги Ғалаба боғида “Ленинград монументи” ёдгорлиги очилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Унинг тантанали очилиш маросимида Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов, Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов ва бошқа расмий шахслар иштирок этишди. Тадбирга Ўзбекистонда яшаётган Ленинград қамалида омон қолган ветеранлар ҳам таклиф қилинди.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5
Александр Беглов барча ленинградликлар ва петербургликлар номидан ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди.
“Ғалабанинг 80 йиллигида очилаётган ушбу ёдгорлик уруш йилларида 5 мингга яқин ленинградликларни қабул қилган Ўзбекистон халқининг олийҳимматлигига, бизнинг умумий ўтмишимиз ва ота-боболаримиз жасоратига бағишланган” – деди Санкт-Петербург губернатори.
Ҳоким Шавкат Умурзоқов ушбу ёдгорликни томоша қилган ҳар бир инсон ота-боболар хотирасини эъзозлашига умид билдирди.
Маълумот учун, Ленингградни ҳимоя қилишда 7 мингга яқин ўзбекистонлик аскарлар қурбон бўлган. Санкт-Петербургдаги Пискарев хотира қабристонида ҳалок бўлган ўзбек аскарлари шарафига обелиск ўрнатилган.
Ёдгорлик Санкт-Петербургнинг “Возрождение” компанияси томонидан ўрнатилган, унинг атрофидаги тош ётқизиш ишлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилган.
Беглов Тошкентда пайдо бўладиган “Ленинград монументи”га тамал тоши қўйди - видео